От спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди
Куни кеча Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Марказий Ипподром "Отчопар" мажмуасида Миллий гвардия ва Ўзбекистон Поло федерацияси ҳамкорлигида Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари ўртасида бўлиб ўтган от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа давомида Миллий гвардия Кавалерия эскадрони чавандозлари от спортининг тентпеггинг тури бўйича ва от устида жигитовка элементлари намойиш этиши билан бирга Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ҳам тайёрлаб келган тарихий кўргазмали чиқишлари билан шаҳар ёшлари ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига кўтаринки кайфият улашишди.
Mусобақада “Бибихоним” ва “Барчиной” аёллар жамоаси ҳам иштирок этиб ўзаро куч синашишди.
Мусобақа янада қизғин ва шиддатли ўтиши учун Жамоат хавфсизлиги университетининг курсантлари томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича кўргазмали чиқишларни намойиш этишди.
Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра биринчи ўринни Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси қўлга киритиб мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланишди. Иккинчи ўринни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин эса Миллий гвардия Навоий вилояти Чавандозлар мактаби жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоаларни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, Аёллар поло лигаси раҳбари О.Парпибоева, Ўзбекистон Поло федерацияси раиси А.Рустамбаев ва мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонлар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирлашди.