“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Термиз туман Экология бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳамкорлигида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди
Давлатмиз раҳбарининг 2023-йил 23-ноябрдаги "Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-199-сон Фармони ҳамда 2023-йил 31-майдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-171-сон қарори ишлаб чиқилди. Қабул қилинган қарорларда мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш ҳамда дарахтларни экиш ва парваришлаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси олиб борилмоқда. Ҳудди шундай эзгу ишларда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Термиз туман Экология бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳам белбоғлаб лойиҳа давомида Қорабайир отлари маҳорат мактабининг ҳудудига кузги дарахт экиш мавсуми доирасида катта миқёсдаги кўчат экиш ишларини амалга оширишди.
Жумладан, жами 1 738 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, шулардан, 1 570 туп ўрик дарахти кўчати, 123 туп тут дарахти кўчати ҳамда 45 туп маназарали Арча кўчатлари экилди.
Айтиб ўтиш керакки, ушбу эзгу ташаббус экологик муҳитни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва келажак авлод учун соғлом экологик маконни яратишга қаратилди.




