От спорти турлари

ОТ СПОРТИ ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТДИР

От спорти - бу умумий тушунча бўлиб, унда от минишнинг турли усуллари, мусобақалар турлари, от спорти ўйинлари, от миниш ва отларнинг иштирокида фойдаланган ҳолда машқлар бажариш ҳамда чавандоз отнинг ҳаракати билан фаол муносабатда бўлиши тушунилади. От - ҳар биримизда бу сўз билан боғлиқ турли хил тасвирлар мавжуд. Кимдир учун бу паркдаги пони, кимдир учун бу шунчаки гўзал ҳайвон, кимдир учун бу дўст. Aммо, ҳамма бир ҳақиқатга қўшилади: от ажойиб, чиройли, кўркам, кучли, бардошли ва ақлли ҳайвон.

Инсон отни кўп асрлар давомида билади ва бу асрлар давомида ундан фойдаланиш, уни ўргатиш, у билан мулоқот қилишнинг кўплаб усулларини ўйлаб топди.

Отни жиловлаш ва бўйсундириш учун баъзан жуда кўп вақт талаб қилади. Отни дўст сифатида кўрадиганлар кўплаб учрайди. Ва фақат бундай вазиятда сиз отдан кўп нарсага эришишингиз мумкин ва ундан ҳам кўпроқ.

От спорти турли хил чиройли, хавфли ва ҳаяжонли бўлиши мумкин. Бу ерда биз ушбу спортнинг барча жабҳаларини кўриб чиқамиз. турли хил, чиройли, хавфли, ҳаяжонли бўлиши мумкин. 

От спорти жуда хилма-хил, аммо фақат учтаси классик олимпия турларига киритилган. Булар:

* Тўсиқлардан сакраш
* От йўрттириш 
* Учкураш

Бу ерда биз ушбу спортнинг барча жабҳаларини кўриб чиқамиз.

img

Тўсиқлардан сакраш (конкур)

Бу от спортининг Олимпия тури, унинг моҳияти тўсиқлардан сакраш майдончасида маълум тартибда ҳар хил тўсиқлардан сакраб ўтишдир. От спорти мусобақаларининг энг ажойиб тури ҳисобланади. Тўсиқлардан сакраш 1900 йилда II Олимпия ўйинлари дастурига илк бор киритилган.

img

От йўрттириш

Халқаро терминологияга кўра, юқори спорт мактаби ва Олимпия тури.Бу спорт тури отнинг тўғри ва текис юриши, итоаткорлиги ва чавандоз билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлиги “одам-от” жуфтлигида тўлиқ уйғунликдир. От йўрттиришни “от билан рақс” деб аташади яъни чавандоз билан биргаликда кўргазмали юришни намойиш этишдан иборат. 1912 йил Олимпия ўйинлари дастурига илк бор киритилган.

img

Учкураш

Бу от спорти мусобақаларида чавандоз учун ҳам, от учун ҳам энг қийин синовлардан бири ҳисобланади. Бу спорт бир вақтнинг ўзида уч хил йўналишни ўз ичига олади ва спортчи жуфтликнинг энг кучли фазилатларини намойиш этади. От спортининг учкураш тури чиқиш ва бўйсуниш; чидамлилик ва нотекис ерларда турли тўсиқлардан сакрашдир. От спортининг учкураш тури 1912 йил Стокголмдаги (Швеция) Олимпияда ўйинлари дастурига илк бор киритилган

img

Поло

Бу тўпдан иборат жамоавий спорт тури бўлиб, унда иштирокчилар отда ўйнашади ва тўпни махсус таёқ ёрдамида майдон бўйлаб ҳаракатлантиради. Ўйиннинг мақсади - рақиб дарвозасига имкон қадар кўп марта зарба бериш. 1900 йилда Парижда бўлиб ўтган II Олимпия ўйинлари дастурига илк бор киритилган.