Мактаблар фаолияти
Chavandozlar maktablari faoliyati yo'lga qo'yildi
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Чавандозлар мактабларининг иш фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сон “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинди ҳамда Чавандозлар мактаблари 2022 йилнинг 1 март кунидан ўз фаолиятини бошлади.
Мактабларнинг мақсади: Ўсмирлар ва ёшларни от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
Ёш авлод чавандозларини саралаб олиш, чавандозларни тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш, Осиё ва жахон чемпионатларида, олимпиада ва халқаро мусобақаларда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш ҳамда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишдан иборат.
Чавандозлар мактабларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари: Чавандозлар мактабларининг фаолияти от спортининг учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш, замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилган;
Чавандозлар мактаблари давлат буюртмасига асосан улар томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилди;
Ўсмирлар ва ёшларни от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек, ушбу спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашиш;
Халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;
Иппотерапия марказлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатилиши ва Иппотерапия марказларида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига бепул хизмат кўрсатиш назарда тутилган.
Чавандозлар мактабларининг малакали мураббийлари томонидан от спортининг тўсиқлардан сакраш, учкураш, от йўрттириш, замонавий бешкураш, поло,
улоқ-кўпкари, от пойгаси ва от устида кураш турлари бўйича 12 ёш ва ундан катталар учун ҳафтанинг 6 (олти) куни (душанба кунидан шанба кунига қадар) мобайнида ўқув-машғулотлари олиб борилади.