Спорт отлари

От қадимдан инсоннинг энг яқин ёрдамчиси. Одамга дўст тутинишда ва садоқатда тенгсиз жонивордир

Сайёрамизда турли хилдаги ажойиб ҳайвонлар мавжуд, уларнинг баʼзиларини кўриш учун саёҳат қилиш шарт эмас. Барчамиз учун оддий бўлиб кўринган отларнинг хам сиз эшитмаган ва кўрмаган шундай зотлари борки, уларни кўриб ҳайрон қолишингиз аниқ.
Отлар шундай маҳобатли ва чиройлики уларни ёқтирмасликнинг иложи йўқ. Уларнинг тури ва зоти инсонни лол қолдиради ва завқлантиради. Отлар ажойиб тиришқоқлиги ва гўзаллиги билан ажабланарли. Бу одамлар учун ёрдам беришга тайёр бўлган ёқимли ва меҳрибон мавжудотлардир. Улар самимий ҳис-туйғуларга эга. Шунинг учун от спорти бугунги кунда машҳурлик даражасига эга.

img

Қорабайир

Салт миниладиган ва аравага қўшиладиган, қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришда фойдаланиладиган от зоти. Бу отлар юқори баҳоланган ва тантанали чиқиш отлари сифатида олиб чиқилган. Қорабайир зотли отлар кучли, иссиқ, тўсиқлардан мукаммал ўтишади ва ов қилиш учун ажралмас ҳисобланади. Улар енгил, чаққон, бардошли, шунинг учун бу отлар асосан “улоқ кўпкари” каби халқ ўйинларида иштирок эттирилган.

img

Axalteke

Туркманистон ҳудудида тахминан 5000 йил олдин етиштирилган. Бу кўплаб наслларга таʼсир кўрсатадиган энг қадимги наслдир. Қуруқ ва иссиқ иқлимга яхши мосланган ва бошқа шароитларда мукаммал уйғунлашган. Аҳалтекин - текин ёки туркман отлари номлари билан аталади.

img

Владимир

Ўзига хос хусусиятлари билан итоаткорлик ва ҳар қандай ишни бажаришга тайёрлиги билан ажралиб туради. Владимир отлари кучли иссиқликда ва ёмғирда ишлаши мумкин. Салбий ташқи омиллар уларга кучли таъсир кўрсатмайди. Ўзига нисбатан меҳрли ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган инсонларга итоаткорлик билан жавоб беришади.

img

Ingliz toza qonli ot

XVII va XVIII асрларда Англияда етиштирилган ярим қонли отларнинг насли ҳисобланади. Дастлаб, бу отлар инглизча отлар деб аталади. Аммо улар дунёнинг деярли барча мамлакатларида етиштирилиб, фақатгина номи алмаштирилган. Бундан ташқари, у кўпинча инглиз сафсар деб аталади. Чунки бу ном баʼзан сафсар отлар билан адаштирмаслик учун айтилади, лекин қатʼиян бундай номга амал қилинмайди, чунки бу зотдаги отлар маҳаллий инглиз отлар ҳамда сафсар отлар билан кўпайтирилиб етиштирилади. Бу зотдаги отлар яримқонли дейилади. Бу отларнинг ҳаракати силлиқ ва чиройли. Барча аллюрларда кенг қадам, тажрибали галлоп ва табиатдан бақувват, жасур ва ақлли хусусиятларига эга.