Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ билан армия бир тану бир жон” шиори остида улоқ-кўпкари мусобақаси болиб ўтди
Бухоро вилояти Пешку тумани Янгибозор МФЙ ҳудудида туман ҳокимлиги, Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ва вилоят Улоқ-лўпкари федерацияси бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги” ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ билан армия бир тану бир жон” шиори остида улоқ-кўпкари бўйича ёшлар ва маҳаллий аҳоли ҳамда туман секциялари чавандозлар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Полвон чавандозлар учун солимга қўйилган қимматбаҳо нарса эмас, аксинча, баковулнинг адолати, номдор чавандознинг абжирлиги, ҳақиқат ғалаба қозониши, омад доим мардники бўлишида эканлигини номойн этишди. Беллашув жуда ҳам қизғин ва шиддатли баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир моҳир чавандознинг моҳирона от бошқариши кишини лол қолдирди.