Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025-йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" ПҚ-5211 -сонли қарорига мувофиқ, ушбу спорт турларини ривожланишининг ва оммалаштириш, борасида сохага оид вазирлик ва ташкилотлар қаторида Миллий гвардияга ҳам вазифалар белгилаб берилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун пойтахтимиздаги Чилонзор тумани ҳокимлигининг анжуманлар залида сохага оид мутахассислар ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкиллаштирилди
Ушбу тадбир, Чилонзор туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Поло федерацияси ва Аёллар Поло лигаси ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан, жорий йилнинг 5-март куни ўтказилиши режалаштирилган от спортининг поло тури бўйича мусобақаси олдидан ташкиллаштирилди.
Ушбу анжуманда иштирок этган Чилонзор тумани ҳокими-Ўзбекистон Поло федерацияси раисининг биринчи ўринбосари С. Холхўжаев томонидан, мазкур спорт тури, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур даврида юксак даражада ривожланганлиги ва бугунги кунда бизгача етиб келганлиги ҳақида сўз юритиб, миллий қадриятларимизни давомчиси бўлган ва ушбу спорт билан шуғулланиб келаётган ёшларимиз эса замонамиз қахрамонлари эканлиги таъкидлаб ўтди.
Хусусан, мамлакатимизнинг куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимларини ҳам от спортининг олимпия турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларига кенг жалб қилиниб келинаётганлигига ҳам алоҳида урғу берилиб, очиқ мулоқат тарзида давом этган тадбир давомида мавзу юзасидан иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб беришди.
Тадбир якунида, барчани қизғин беллашувларга бой бўлиши кутилаётган мазкур мусобақага таклиф қилинган ҳолда спортчи чавандозлар жамаоларига омад ёр бўлиши айтиб ўтилди.