Сурхондарёда от спортини ривожлантиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг 2021-йилдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари билан ҳар чоракда учрашиб, жойларда от спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча, Термиз Давлат Педагогика институтининг мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари И.Сапаров ҳамда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Z.Oqboътаевлар раислигида Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва Чавандозлар мактаби фаолиятини такомиллаштириш ва от спорти турларини оммалаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва Чавандозлар мактаби директорлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси вилоят бўлими ижрочи директорлари, спортчилар ва мураббийлар ҳамда институт талаба ёшлари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар ёшларни от спорти турларига кенг жалб қилиш ва улар орасида фаол тарғиб қилиш, Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва Чавандозлар мактабининг фаолиятларини янада кучайтириш борасидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бошқа хабарлар