Грузияда халқаро тажриба алмашиш: Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби спортчилари иштирок этди
2026-йил 21–27-июль кунлари Ўзбекистон Поло федерацияси президенти Азиз Рустамбаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Грузияда сафарида бўлди. Делегация таркибида Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби спортчилари ҳам иштирок этиб, грузинларнинг миллий от спорти ўйини — Тсхенбурти (Тскҳенбурти) бўйича ўқув-машғулотларда қатнашдилар.
Машғулотлар Грузиянинг Качрети шаҳридаги Амбассадор Эқуестриан Басе от спорти мажмуасида ташкил этилди. Унда спортчилар Тсхенбурти ўйинининг қоидалари, техникаси ва амалий жиҳатларини ўрганиб, халқаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.
25-июль куни Ўзбекистон ва Грузия жамоалари ўртасида Тсхенбурти бўйича якуний мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон жамоаси, жумладан Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби спортчилари, юқори маҳорат, жипслик ва спорт руҳини намоён этиб, муносиб натижаларга эришдилар.
Мазкур халқаро ташриф Ўзбекистон Поло федерацияси ҳамда Грузия от спорти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, спортчилар малакасини ошириш ва миллий от спорти турларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси ва Ўзбекистон Поло федерацияси спортчиларимизга келгуси мусобақаларда улкан муваффақият ва янги зафарлар тилайди.




