Миллий гвардия ва Поло федерацияси ҳамкорлигида йирик Поло мусобақаси: Тулпорлар билан тарих ёзаётган ёшлар: Ўзбекистон кубоги бошланди!
Бугун, 19-ноябр куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Марказий Ипподром "Отчопар" мажмуасида Миллий гвардия ва Ўзбекистон Поло федерацияси ҳамкорлигида от спортининг поло тури бўйича аёллар ва еркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси тантанали равишда бошланди.
Мазкур мусобақа мамлакатимизда от спортини, хусусан, поло йўналишини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида ушбу спорт турига бўлган қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлашҳамда чавандозлик мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлашмақсадида ташкил етилди.
Нуфузли спорт тадбирида Миллий гвардия тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Aндижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятларидаги Чавандозлар мактаблари поло жамоалари ўзаро куч синашмоқда.
Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан жами 160 нафарга яқин спортчи иштирок етмоқда. Шундан 75 нафари қизлар, 85 нафари еса ўғил болалардан иборат. Бу еса мусобақада ёшспортчиларнинг, хусусан, қизларнинг ҳам поло спортига бўлган қизиқиши ва фаоллиги ортиб бораётганидан далолат беради.
Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг чавандозлик маҳорати, тезкорлиги, жамоавий ҳамкорлиги, чаққонлиги ҳамда тактик тайёргарлигини намойишетишимкониятига ега бўладилар. Зеро, поло спорти нафақат жисмоний чиниқиш, балки юқори даражадаги мувофиқлик, тезкор қарор қабул қилиш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва масъулиятни ҳам талаб етади.
Мазкур мусобақа ёшавлодни жисмонан соғлом, иродали ва фаол етиб тарбиялаш, миллий чавандозлик анъаналарини асраб-авайлашҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган иқтидорли поло спортчиларини йетиштиришйўлидаги муҳим спорт тадбирларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон кубоги доирасидаги беллашувлар иштирокчиларга ўз маҳоратини намойишетиш, тажриба алмашишва янги марралар сари интилишучун муносиб имконият яратмоқда.




