Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорати мактаби ва Чавандозлар мактабига ташриф буюрди
От спорти соҳасини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Сурхондарё вилоятида бир қатор тизимли ишлар ва манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда вилоят ҳокими У.Қосимов Термиз туманидаги "Янгиобод" маҳалласида жойлашган Миллий гвардия Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва Чавандозлар мактабига ташриф буюриб, мактабларнинг ҳамда вилоят Йилқичилик ва от спорти федерацияси бўлими фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида мактаблар фаолияти юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.