Давлатимиз раҳбарининг от спорти соҳасига оид белгилаб берган вазифаларининг амалий ижроси таъминланмоқда, хусусан Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Қорабайир отлари маҳорати мактаби ва “Қорабайир отчилик мажмуаси” директорлари билан ўқув-семинар ташкил этилди

Икки кун давом этган ўқув-семинар, амалий ва назарий тарзда ташкил этилиб,   ўқув-семинардан кўзланган мақсад директорларнинг касбий маҳоратини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда касбий салоҳиятини юксалтиришга қаратилди.   

Ўқув-семинарда Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбари сўзга чиқиб, директорлар фаолиятини йўлга қўйишдан кўзланган мақсад, кутилаётган натижалар, ўқув-машғулотлар  тизимини самарали ташкил этишнинг  муҳим аҳамиятлари ҳақида  тўхталиб ўтишди.

Семинарда бугунги кун долзарб мавзулари кўриб чиқилиб,   унда   иппотерапия машғулотларининг самарадорлиги, от спорти бўйича турли йўналишларда   ўтказиладиган турнирлар ва эришилаётган натижалар  бўйича спортчиларни малакаларини оширишга йўналтирилди.

Мазкур тадбир соҳага оид фаолият сифатини ошириш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ҳамда от спорти турларини ривожлантиришга йўналтирилган муҳим тадбир бўлди.

Бошқа хабарлар