Бугунги кунда мамлакатимизда от спорти турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизими йўлга қўйилган.

Хусусан, куни кеча Самарқанд вилоятидаги Миллий гвардия Чаавндозлар мактабига Оқдарё туманида жойлашган 52-сонли Ихтисослаштирилган мактаб интернатининг ўқувчи ёшлари ташриф буюришди.

Дастлаб ташриф давомида ёшлар мактаб фаолияти билан яқиндан таништирилиб, малакали мутахассислар томонидан отларни парваришлаш, отни эгарлаш, отга миниш, отни тўғри ҳаракатлантириш каби тушунчалар берилиб, шу билан бир қаторда от анжомлари билан ҳам таништирилди.

Шунингдек, ўқувчи ёшлар малакали мутахассислар ёрдамида очиқ майдонда отларда сайр қилиш имконига эга бўлишди. Бу каби тадбирлар ўтказилиши ёшлар ўртасида от спортини оммалаштиришга хизмат қилади.

Бошқа хабарлар