Қашқадарёда от спортининг от йўрттириш, тўсиқлардан сакраш, от устида кураш, от пойгаси, тентпеггинг ва човкен турлари бўйича саралаш босқичи мусобақалари ўтказилди.
Қашқадарё вилоятидаги Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуаси ҳудудида Миллий гвардия Сирдарё, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари Чавандозлар мактабларининг спортчи ёшлари ўртасида от спортининг от йўрттириш, тўсиқлардан сакраш, от устида кураш, от пойгаси, тентпеггинг ва човкен турлари бўйича саралаш босқичи мусобақалари ўтказилди.
Тўсиқлар баландлиги 110 см бўлган йўналишда Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби спортчилари Дилшод Мамадалиев "Сwетандсоур" лақабли спорт отида 1-ўринни ҳамда Ашрафхон Нигматов "Cасамиро" лақабли спорт отида 2-ўринни қўлга киритишди. Ҳудди шу йўналишда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Чавандозлар мактаби спортчиси Аброр Эсонов "Краcc" лақабли спорт отида 3-ўринни эгаллади.
Oт спорти турлари бўйича саралаш босқичининг от йўрттириш (выездка) тури бўйича бўлиб ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра:
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Чавандозлар мактаби спортчиси Аброр Эсонов "Мираж" лақабли спорт отида 1-ўринни қўлга киритди. Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби спортчилари Лайла Турдалиева "Адемус" лақабли спорт отида 2-ўринни ҳамда Беҳруз Мирҳайдаров "Камара" лақабли спорт отида 3-ўринни эгаллашди.
Oт спорти турлари бўйича саралаш босқичининг човкен тури бўйича беллашувларининг якуний натижаларига кўра:
Олтин медал
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси қўлга киритди.
Кумуш медал
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қорабайир отчилик мажмуаси жамоаси эгаллади.
Бронза медал
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қорабайир отлари маҳорати мактаби жамоасига насиб этди.