Бугун Тошкент шаҳар "Марказий темир йўлчилар маданият саройи"да Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти, Замонавий бешкураш, Човкен ва Тентпеггинг федерацияларининг 2024 йил мавсум якунлари бўйича ҳисобот сайлов конференцияси ҳамда йил номинацияларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур конференция Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси раҳбарлигида олиб борилди. Унга кўра, федерация раҳбарияти таркибига тавсия этилган номзодларнинг рўйҳатлари тақдим этилди. Овозга қўйиш натижасида Б.Газиев федерация раиси этиб тайинланди. Шунингдек, федерация администрацияси таркиби ҳам овоз бериш йўли билан тасдиқланди.
Б.Газиев келгусида от спорти турларини халқаро спорт ареналарига олиб чиқиш борасидаги режалари билан бўлишди.
Конференция давомида турли номинациялар “Истиқболли ёшлар”, “Йилнинг яхши Чавандозлар мактаби”, “Йилнинг энг яхши тренери”, “Йилнинг энг яхши чавандози”, “Йилнинг энг яхши от йўрттириш чемпиони”, “Йилнинг энг яхши тўсиқлардан сакраш (конкур) тури”, “Йилнинг энг яхши учкурш тури” ҳамда “Йилнинг энг яхши олтин тақаси” ўз эгаларига топширилди.
“Йилнинг яхши Чавандозлар мактаби” номинацияси бўйичи Миллий гвардия Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби раҳбарияти тақдирланди.
Ушбу ташкилотларнинг асосий мақсади от спорит турларни ривожлантириш ва оммалаштириш, мазкур спорт турлари орқали аҳоли, айниқса ёшларни от спорти турларига қизиқтириш ҳамда халқаро спорт ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтаришдан иборат.

Бошқа хабарлар