Сирдарё вилоятида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида жамоавий улоқ-кўпкари бўйича мусобақа ўтказилди.

Сирдарё вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабининг "Отчопар" майдонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида жамоавий улоқ-кўпкари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, спортнинг камондан отиш тури бўйича ҳам мерганлик қобилиятлари синовдан ўтказилди.

Беллашув дўстона ва қизғин курашларга бой тарза бўлиб, учинчи ўрин Ички ишлар вазирлиги жамоасига, иккинчи ўрин Миллий гвардия жамоасига, фахрли биринчи ўрин эса Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлар жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубог, диплом, медал ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Бошқа хабарлар