От спортининг поло тури бўйича ўқув-йиғини бўлиб ўтди ва мураббий ҳамда спортчи ёшларга сертификатлар топширилди
Куни кеча Жамоат хавфсизлиги университетида Миллий гвардия Чавандозлар ва Қорабайир отлари маҳорати мактаблари мураббий ва спортчи ёшлари билан от спортининг поло тури бўйича ўқув-йиғини ўтказилди.
Ўқув-йиғини дастурига асосан "Поло ўйини тарихи, поло ўйини қоидалари ҳамда поло ўйини техникаси" бўйича турли мавзуларда Ўзбекистон Поло федерацияси вакиллари томонидан назарий ва амалий тарзда билим ва кўникмалар берилди.
Дарҳақиқат, бу каби ўқув-йиғини от спорти турлари бўйича тайёрловчи мутахассисларнинг сафи кенгайишига катта имкон яратаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Мураббий ва спортчи ёшлар учун ташкил этилган ушбу ўқув-йиғинида иштирокчилар керакли билимларни ўзлаштириб, эгаллаган билимларини Чавандозлар мактабларида юртимиз ёшларини чавандозликга тарбиялаш жараёнларида қўллашади десак муболага' бўлмайди.
Ўқув-йиъгини сўнгида мураббий ва спортчиларга Ўзбекистон Поло федерацияси томонидан сертификатлар топширилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Республикамиз Президенти томонидан 2021 йил 5 августдаги "Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5212-сон қарорига асосан "Ўсмирлар ва ёшларни от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек, ушбу спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашиш" белгиланган.