Водийда от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди

Андижон вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва 10 декабрь- Давлат Мадхияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича вилоят очиқ чемпионати мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ўқувчи-спортчилари ҳамда “ҲОРСE-КИНГ” хусусий от спорти клуби аъзолари ўзаро беллашишди.

Чавандозлар тўсиқлар баландлиги 80 см ва 110 см бўлган йўналишларда спорт отлари билан биргаликда сакраб мусобақа сўнгига қадар бор маҳоратларини намоён этишди.

Тўсиқлардан сакрашда 12-14-16 ёш ва ундан катта ёшдаги спортчилар ғолиблик учун курашдилар. Баҳслар мусобақа қоидаларига мувофиқ олиб борилди.

Мусобақа якунида ғолиб чавандозлар ташкилотчилар томониан кубок, диплом, медал ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Бошқа хабарлар