Улоқ-кўпкари бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди
Андижон вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабида улоқ-кўпкари бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Чавандозлар мактаби жамоаси, Андижон туманидаги Бўтақора МФЙ “Улоқ-кўпкари” секцияси жамоаси, Андижон тумани Хортум МФЙ “Улоқ-кўпкари” секцияси жамоаси ва Булоқбоши тумани Чақар МФЙ “Улоқ-кўпкари” секциялари жамоалари ўзаро беллашдилар.
Беллашув қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.
Мазкур мусобақани 150 нафарга яқин от спорти ишқибозлари томоша қилдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўринни Булоқбоши тумани жамоаси, 2-ўринни Андижон тумани Хортум МФЙ жамоаси ва 3 -ўринни Миллий гвардия Чавандозлар мактаби жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, медал ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.