Тошкент Кимё Халқаро университети туризм факультети талабаларининг дастлабки кўникмалари

Тошкент Кимё Халқаро университети туризм факультети талабалари учун пойтахтимизда жойлашган Миллий гвардия Чавандозлар мактаби майдонида от спортининг техник ва 
тактик қоидалари бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди.


Машғулот давомида талабалар от спортининг тарихи, унинг турларидаги ўзига хос жиҳатлар, шунингдек, чавандозликда муҳим ҳисобланган мувозанат, тезлик, отни бошқариш 
техникаси ҳамда хавфсизлик қоидалари билан танишдилар.


Шунингдек, малакали мутахассислар томонидан амалий машғулотлар ўтказилиб, 
талабалар от миниш бўйича дастлабки кўникмаларга эга бўлишди.

Бошқа хабарлар