Мамлакатимиз ўқувчиларининг от спортига қизиқиши ортиб бормоқда

Республикамизда от спортини ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш ва оммалаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятидаги Президент мактаби ўқувчилари учун Миллий гвардия Чавандозлар мактаби томонидан навбатдаги амалий машғулотлар ўтказилди. Унда ўқувчи ёшлар спорт отларида сайр қилиш билан бир қаторда отлар билан дўстлашиш имконига эга бўлишди.

Бошқа хабарлар