Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари ўртасида от спортининг поло тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларга старт берилди
Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025-йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан 27 октябрь кунига қадар республикамиз бўйлаб Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари ўртасида от спортининг поло тури бўйича мусобақаларни юқори савияда ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти Чавандозлар мактабаларининг жамоалари от спортининг поло тури бўйича ўзаро беллашишди.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Поло федерациясида фаолият кўрсатувчи ҳакамлар томонидан тўғри ва одилона баҳолаб борилди.
Қизғин ва шиддатли баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Миллий гвардия Хоразм вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси 5:4 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа якунида эса ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.