Қорақалпоғистон Республикасидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабида улоқ-кўпкари бўйича мусобақа ташкил этилди
Мазкур мусобақада тажрибали чавандозлар ҳамда ёш спортчилар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этиб майдонда ҳақиқий миллий руҳ, ғайрат ва жасорат билан тўла муҳит яратилди.
Мусобақа давомида иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, чавандозлик маҳорати ҳамда жамоавий ҳаракатлардаги уйғунлик алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.
Бундай мусобақалар нафақат от спорти ривожига, балки миллий меросимизни асраш ва тарғиб қилишга, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилмоқда.




