Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чавандозлар мактаби ҳам экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чавандозлар мактаби ҳам экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бу ташаббус доирасида Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳудудидаги бўш ер майдонларига 500 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, атроф муҳитни янада гўзал ва соғлом қилишга хизмат қиладиган амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар нафақат ҳудудларни ободонлаштириш, балки аҳолида табиатга эҳтиром ва масъулият туйғусини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Чавандозлар мактабининг бундай ташаббуслари экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Бошқа хабарлар