Мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида видеоселектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш ва оммалаштириш белгиланган.
Мазкур қарор қаор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 16-сентябрь куни Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов раислигида, Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Б.Газиев, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги давлат маркази директори Н.Каримова, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда республика бўйлаб Чавандозлар мактаблари директорлари, шунингдек соҳага оид мутасадди раҳбарлар иштирокида мамлакатимизда от спорти турларини кенг оммалаштириш, мавжуд инфратузилмани янада такомиллаштириш, ёш авлодни ушбу спорт турларига кенг жалб этиш ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда юқори натижаларга эришиш мақсадида видеоселектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишни кириш сўзи билан очиб берган Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан сўнгги йилларда от спорти соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жумладан, замонавий от спорти инфратузилмасини яратиш, ёш спортчиларни тайёрлаш, халқаро тажрибани жорий этиш ва оммавийликни ошириш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги ва бугунги йиғилиш ҳам мазкур йўналишдаги ишларга яна-да туртки бериш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилганлиги ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, йиғилиш давомида хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтириш ва парваришлашнинг замонавий усулларини ташкил этиш, отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш ҳамда хорижий давлатларнинг йилқичилик ва от спорти бўйича илғор тажрибаларини жорий этиш, мураббийлар, устачавандозлар, чавандозлар ва тақачиларни хорижий тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилиб аниқ вазифалар белгилан олинди.
Шу билан бир қаторда йиғилиш мобайнида Ўзбекситон Йилқичилик ва от спорти федерацияси вилоят бўлимларининг ижрочи директорлари лавозимларига Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари директорлари ушбу лавозимларга сайланишди. Йиғилиш якунида барча масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан аниқ муддатлар белгиланди.