Мамлакатимиз бўйлаб от спортининг поло тури бўйича мусобақалар ўтказилиши давом этмоқда
Куни кеча Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида Миллий гвардия Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари Чавандозлар мактабларининг жамоалари ўртасида от спортининг поло тури бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур мусобқага вилоят ҳокимлиги ҳамда хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этишди.
Дарҳақиқат, ўз қоидалари ва кўриниши жиҳатидан кўпкари ва хоккейга ҳам ўхшаб кетадиган қадимий Чавгон ўйини замонавий от спортининг поло тури бўлиб, унда иштирокчилар отда ўйнайдилар ва ўртада чавгон тўпи ташланиб, тўпни махсус таёқ билан майдон бўйлаб ҳаракатлантирадилар. Ўйиннинг асосий мақсади - рақиб дарвозасига имкон қадар кўп марта зарба беришдир.
Мусобақанинг якуний натижаларга кўра:
учинчи ўринни Бухоро вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси, иккичи ўринни Самарқанд вилояти Чавандозлар мактаби ҳамда фахрли биринчи ўринни Навоий вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси қўлга киритиб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.