Куни кеча, Хоразм вилоятидаги Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳудудида атроф муҳитни ободонлаштириш ва бинолар ҳолатини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди
Ушбу жараёнда мактаб ҳудудидаги барча бинолар яъни отхоналар, ёпиқ ва очиқ (манежлар) майдонларнинг технолог, механик, электрик қисмлари тўлиқ таъмирланди. Шунингдек, арча дарахтлари экилиб, янги ўзига хос ўтовлар барпо этилди.
Капитал таъмирлаш ишлари белгиланган режага мувофиқ муваффақиятли якунланиб, ушбу таъмирлаш ишларида мактабнинг ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.




