Фарғонада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Куни кеча, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Чавандозлар мактаби ҳудудида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида 300 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Мазкур ташаббус нафақат ҳудудни ободонлаштириш ва мактаб атроф-муҳитининг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳа давомида ҳарбий хизматчилар ходимлар ва мактаб ишчи хизматчилари фаол иштирок этиб, дарахт экишнинг барча агротехник қоидаларига амал қилдилар.

Шунингдек, кўчат экиш жараёнида тупроқ сифатини яхшилаш, суғориш тизимларини тартибга солиш ва парваришлаш ишлари ҳам ташкил этилди. Экилган дарахтлар келгусида Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳудудининг янада гўзал, соя-салқин ва экологик жиҳатдан соғлом масканга айланишига хизмат қилади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бундай тадбирлар Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарлари бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.c

Бошқа хабарлар