Фарғона шаҳрида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги” муносабати билан “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида тантанали “Отлиқ кавалерия” паради ўтказилди

Фарғона шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган умуммиллий байрам тадбирлари доирасида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида тантанали “Отлиқ кавалерия” паради бўлиб ўтди.

Мазкур парадда давлатимиз рамзларига ҳурмат ва садоқат, ватанпарварлик руҳини ифодаловчи чиқишлар билан қатнашдилар. Шаҳар марказий кўчалари бўйлаб чавандозларнинг хизмат ва спорт отларида сафда юриб ўтгани, байроқлар билан безатилган майдонларда аҳолининг олқишлари ва қувончли онлар билан қарши олинди.

Тадбир давомида байроғимиз – миллий ғуруримиз ва мустақиллигимиз тимсоли эканлиги, уни ҳимоя қилиш ва қадрлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Фарғона аҳолиси ва меҳмонлари учун ушбу парад нафақат томоша, балки Ватанга бўлган муҳаббат ва ифтихорни яна бир бор ҳис этиш имконини берди.

Бошқа хабарлар