Бухоро вилоятидаги “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳида “Беш ташаббус – Беш имконият” шиори остида тадбир ташкиллаштирилди
Ёшлар миллатнинг суянчи ва эртаси. Уларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бундан ташқари, ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга бўлган қизиқишини янада ошириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Чавандозлар мактаби ва вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳида “Беш ташаббус – Беш имконият” шиори остида тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда Миллий гвардияси Чавандозлар мактабининг мутахассислари томонидан оромгоҳда дам олувчи болажонлар учунотларда сайр қилиш имкони яратилди.
Шунингдек, тадбир давомида болажонлар ўртасида камондан отиш, шахмат-шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Шу билан бирга Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчилари кўргазмали чиқишлар намойиш этишди.
Мазкур тадбир сўнгида болажонлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ёшларимизни бор куч, билим ва тафаккурини ишга солган ҳолда ўз устида изланишга чорлайди.