Андижонда поло бўйича минтақавий мусобақанинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти Чавандозлар мактаби ҳудудида от спортининг поло тури бўйича минтақавий мусобанинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари Чавандозлар мактаблари спортчилари ўзаро беллашишди.
Мазкур мусобақага Андижон вилояти ҳокимлиги, Ҳарбий прокуратура, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фахрийлари, махалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ташриф буюришди.
Мусобақа давомида муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрлаб келинган кўргазмали чиқишлар мусобақага шукуҳ улашиб, том маънода ташриф буюрган меҳмонларга ва маҳалла аҳлига юқори кайфият бағишлади.
Шиддатли ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақанинг якуний натижалари кўра, энг яхши натижани Миллий гвардия Андижон вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси кўрсатиб биринчи ўринга сазовор бўлишди. Фарғона вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси иккинчи ўринни эгаллашган бўлса, Наманган вилояти Чавандозлар мактаби жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритишди.
Ўз навбатида мазкур мусобақалар республикамизнинг барча чавандозларини бирлаштириб, уларда ҳалоллик, рақибга ҳурмат энг асосийси дўстона муносабатни мужассамлаштирмоқда.
Якунда ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.