“1 ОКТAБР - ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР” КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОТ ПОЙГАСИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун 30 сентябр куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Ўзбегим отлари” от спорти клубида Миллий гвардия ва “Ўзбегим отлари” МЧЖ ҳамкорлигида от спортининг от пойгаси тури бўйича “1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада Миллий гвардия Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти Чавандозлар мактаблари ҳамда “Ўзбегим отлари” от спорти клуби чавандозлари инглиз тоза қонли от зотлари, аҳалтеке ҳамда қорабайир зотли спорт отлари билан иштирок етишди.
Шунингдек, мусобақа давомида вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан ҳаваскор ёшлар учун спортнинг камондан отиш тури бўйича кўргазмали маҳорат машғулотлари ўтказилди.
Шу билан бир қаторда Миллий гвардия ҳарбий оркестрлари ижросидаги куй-қўшиқлар мусобақанинг ўзгача тантанаворлиги билан ажралиб турди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Миллий гвардия Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби чавандозлари Азам Ҳакимбеков "Мавр" лақабли спорт отида ҳамда 2-ўринни Мавлон Ўткиров "Оламхон" лақабли спорт отида қўлга киритишди. 3-ўринни еса Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби чавандози Фурқат Қорабойев "Пантерра" лақабли спорт отида қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақада ташкилотчилардан “Ўзбегим отлари” от спорти клуби раҳбарияти Миллий гвардия масъуллари томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, от пойгаси енг қадимий рақобатбардош спорт турларидан бири ҳисобланади, чунки унинг асосий шарти — икки ёки ундан ортиқ отдан қайси бири маʼлум бир йўналиш ёки масофада енг тез югуришини аниқлашдир.