ТЎСИҚЛАРДАН САКРАШ БЎЙИЧА ВОДИЙ ОЧИҚ ЧEМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Андижон вилояти Чавaндозлар мактабида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси Андижон вилоят бўлими, Андижон вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармалари ҳамкорлигида "1 октабр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами" муносабати билан от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Миллий гвардия Андижон, Фаргона ва Наманган вилоятлари Чавандозлар мактаблари, “ҲОРСE-КИНҚ” МЧЖ от спорти мажмуаси ҳамда Миллий гвардия От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчилари ўзаро беллашдилар.
Беллашувда 1-ўринни Миллий гвардия Андижон вилояти Чавандозлар мактаби спортчилари, 2- ўринни Миллий гвардия Фарғона вилояти Чавандозлар мактаби спортчилари, 3- ўринни Миллий гвардия От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчилари эгалладилар.
Мусобақа якунида ғолиб чавандозлар диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бошқа хабарлар