Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида ўтказилган ИИИ МДҲ ўйинларида Човкен бўйича кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабининг спортчилари Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди

Аввал хабар берганимзидек, Озарбайжоннинг Шеки шаҳрида бўлиб ўтган ИИИ МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) ўйинларида Човкен мусобақалари ниҳоясига етди. Ушбу нуфузли спорт тадбирининг финал беллашувида Ўзбекистон Човган терма жамоаси мезбон давлат — Озарбайжон жамоасига қарши майдонга тушди.

Финал баҳсида мардонавор ҳаракат қилган ҳамюртларимиз муносиб тарзда кумуш медални қўлга киритишди. Терма жамоамиз аъзолари — Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактабининг спортчилари бўлиб, улар ўз маҳоратлари ва жамоавий ўйини билан барчанинг эътирофига сазовор бўлишди.

Мусобақадан сўнг спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Тошкент халқаро аэропортида Човган бўйича терма жамоамиз тантанали равишда кутиб олинди.

Бошқа хабарлар