Наманган муҳандислик-қурилиш интитути талаба ёшлари Миллий гвардия Чавандозлар мактабига ташриф буюришди.
Ташриф давомида дастлаб, талаба ёшлар Чавандозлар мактаби фаолияти билан яқиндан таништирилиб, сўнг улар учун малакали мутахассислар ёрдамида отларда сайр қилиш имкони яратилди.
Шунингдек, вилоят Қўриқлаш бошқармаси мутахассислари томонидан спортнинг камондан отиш тури бўйича ҳаваскор ёшларнинг мерганлик қобилияти синовдан ўтказилди.