Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва аёллар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси ўртасида уч томонлама ҳамкорлик Mеморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 5-августдаги Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ–5211-сон “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда поло спорт турини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ҳотин-қизларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш, поло спорт тури бўйича профессионал тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш мақсадида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусун, бугун 11-октябрь куни Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида Миллий гвардия, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон поло федерацияси ўртасида аёллар полосини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, иқтидорли, истиқболли спортчиларни саралашнинг самарали тизимини ташкил этиш мақсадида уч томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Мазкур тадбирга Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамюсупов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибаева, Ўзбекистон поло федерацияси раиси А. Рустамбаев, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Н.Умарова, Тошкент шаҳар кенгаши депутати, Аёллар поло жамоаси вакили, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи аёллари ҳамда
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ташриф буюришди.

Меморандумда мамлакатда хотин-қизлар ўртасида поло спорт турини аҳоли, айниқса ёш қизлар, шу жумладан аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, ўқувчи ва талабаларнинг поло от спорти турига қизиқишини ошириш, жойларда поло от спорти хизматларини йўлга қўйиш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, хотин-қизларнинг поло спорт тури билан шуғулланишлари учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш ҳамда иқтидорли ёш қизларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш кўзда тутилди.

Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибаева Аёллар поло лигаси раҳбари этиб сайлангани билан муборакбод этиб, келгусида Миллий гвардия сафларида ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида аждодларимизга муносиб бўлган Тўмарис, Бибихоним, Барчиной, Нодирабегим ва Хонзодабегимлар каби издошлар етишиб чиқишида тилакдош бўлдилар.

Шунингдек, сўзга чиққанлар мамлакатимизда от спортининг поло турини янги босқичга олиб чиқишга катта қадам қўйилган ҳолда юқори марралар кўзланганлиги таъкидлашди.

Tадбир сўнгида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси раиси А.Рустамбаевлар Аёллар поло лигаси жамоаси рамзи тушурилган формаларни тантанали равишда ўз эгаларига топширишди.

Бошқа хабарлар