Наманганда “Ҳосил байрами” муносабати билан анъанавий улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди
Миллий гвардия Наманган вилояти Чавандозлар мактабининг "Отчопар" майдонида байрам доирасида ташкил этилган ушбу мусобақа вилоятнинг турли туманларидан келган чавандозлар ва кўплаб томошабинларни бир жойга жамлади. Мусобақа миллий урф-одат ва қадриятларни тарғиб этиш, ёшларда спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.
Кўпкари давомида чавандозлар эпчиллик, жасорат ва чавандозлик маҳоратини намойиш этишди. ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.



