Chexiya Davlatidan kelgan sayyohlar Milliy Gvardiya Chavandozlar maktabiga tashrif buyurushdi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-5212-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур Қарорда Чавандозлар мактаблари имкониятларидан туризмни ривожлантириш йўналишида унумли фойдаланиш, Чавандозлар мактабларини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш, сайёҳлик йўналиши бўйича от спорти турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш белгиланган.
Бугун 19 апрель куни Самарқанд вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Миллий гвардия Чавандозлар мактаби ҳамда вилоят Маданият ва туризм бошқармалари ҳамкорлигида Чехия Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ сайёҳлар учун Миллий гвардия Чавандозлар мактабига саёҳат ташкиллаштирилди.
Ташриф давомида дастлаб сайёҳлар Чавандозлар мактабининг иш фаолияти билан танишишди. Унда мактабнинг мутахассислари томонидан спорт формалари, спорт отининг анжомлари ва от спорти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, сайёҳлар учун мактабнинг ўқув-машғулот ўтказиладиган очиқ майдонида улоқ-кўпкари бўйича маҳорат дарси олиб борилди.