Чавандозлик, кун сайин оммалашиб бормоқда
Ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб қилиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш мақсадида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Бухоро вилоятидаги Президент мактаби ўқувчилари Миллий гвардия Чавандозлар мактабига ташриф буюришди. Ташриф давомида дастлаб ўқувчи ёшлар мактабнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, мактабнинг малакали мутахассислари томонидан ёшларга чавандозлик сирлари, от спортининг афзалликлари, отга миниш, отни бошқариш, отнинг тўғри ҳаракатини кўрсатиш каби кўргазмали юришлари намойиш этилиши билан бир қаторда спорт формалари ҳамда от анжомлари билан ҳам таништирилди. Шунинг билан ўқувчи ёшлар учун мактабнинг машғулот ўтказиладиган майдонда маҳорат дарси олиб борилди.
Ўқувчи ёшлар учун Чавандозлар мактабига ташкиллаштирилган ушбу ташриф уларда катта таассурот қолдириб, уларда от спортига қизиқиш ва чавандоз бўлиш истаги пайдо бўла бошлади.