9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ЖАСОРАТ МИЛЛАТ ҒУРУРИ ВА ИФТИХОРИ” ШИОРИ ОСТИДА “ОТЛИҚ КАВАЛEРИЯ ПАРАДИ” БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун 4-май куни пойтахтимизда “9-май Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “Жасорат миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида куч тузилмалари ва Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Отлиқ кавалерия паради” пойтахтимиз аҳолиси ва кўплаб меҳмонларга ҳамда жажжи болажонларимизга кўтаринки кайфият улашди.
Парад иштирокчилари “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур ҳиёбони бўйлаб юришди.
Мазкур тадбирда турли вазирлик ва ташкилотлардан (Миллий гвардия Фахрий қоровул баталёни кавалерия эскадрони, Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Ички ишлар вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ ОТДХТБ отлиқ отряди, Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси, От спорти бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси чавандозлари спорт отларида иштирок этди.
Шунингдек, отлиқ кавалерия бўлинмалари ҳаракатларининг жозибадорлиги ҳамда очиқ осмон остидаги байрамона тадбир йиғилганларга бир олам қувонч ҳадя этди.
Ушбу тадбир Миллий гвардия ҳарбий оркестрлари ижросидаги мусиқа садолари остида якунланди.